Корхона тадбиркорлик фаоллиги кўрсаткичлари тизими
* ; t=вақт (1 дан 19 гача) R2=98,04%
** R2=83,29%
*** КБЯИМ=(t)24,887+1,643*t R2=93,58%
**** ЯИЎ y=202649e0,091x R2=93,55%
Фикримизча, кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг йўналишларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: а) тадбиркорлик имкониятларини ишга соладиган йўналишлар; б) бизнес фаолияти натижаларини яхшилашга қаратиладиган йўналишлар.
Биринчи гуруҳ йўналишлари қуйидагилардан иборат: кичик бизнеснинг ҳуқуқий-меъерий ва ташкилий асосларини иқтисодиетда турли омиллар таъсирида рўй бераетган ўзгаришларга мос равишда узлуксиз такомиллаштириб бориш, давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш механизмлари самарадорлигини ошириш; бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасидаги янги механизмларни амалиетда қўллаш, кичик бизнесни молиявий жиҳатдан таъминлашдаги механизмлар самарадорлигини ошириш ва молиялаштиришнинг янги манбаларини жалб этиш негизида қулай инвестиция муҳитини яратиш; кичик бизнесни ташқи иқтисодий фаолият механизмларини такомиллаштириш ва кичик бизнес соҳаси учун малакали кадрлар тайерлаш, кичик бизнесда кооперацияни чуқурлаштириш.
Иккинчи гуруҳ йўналишларига қуйидагиларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: кичик бизнесда менежмент сифатини яхшилаш, корпоратив бошқарув тизимини қўллаш, кичик бизнес субъектларининг инновацияларини яратиш ва ўзлаштиришга мойиллигини ошириш; маркетинг усулида хўжалик юритишни йўлга қўйиш, инсоннинг тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш, фойда ҳисобидан бизнес қийматини кўпайтириш эвазига янги ишчи ўринларини яратиш; маҳсулот (иш, хизмат) сифатини яхшилаш, кичик бизнесда ишлаб чиқаришнинг ташкил этишнинг моддий таъминотини такомиллаштириш, таваккални олдини олиш ва суғурталашни йўлга қўйиш орқали кичик бизнес субъектларининг ижтимоий нафлилик даражасини ошириш, ишчи–ходимларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш; корхона жойлашган ҳудудни инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш; тадбиркорликни электрон бизнес кўникмаларини ривожлантириш.
.