Корхона тадбиркорлик фаоллиги кўрсаткичлари тизими
|
| |||||
2-расм.
Корхонанинг ижтимоий нуфузи деганда, унинг ўз манфаатлари учун эмас, балки жамоатчилик ва истеъмолчилар манфаатлари, ҳудуд ва бошқа ижтимоий манфаатларини инобатга олган ҳолда, иқтисодий фаолият кўрсатиши, иқтисодий нафлилиги назарда тутилади. Корхоналарнинг иқтисодий нафлилиги деганда эса, мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик салоҳиятини рўебга чиқариш эвазига кўрадиган даромади ҳисобидан турли эҳтиежларни қондира олиш хусусияти тушунилади.
Юқорида келтирилган кўрсаткичларга асосланиб, биз кичик бизнес субъектлари фаолиятининг сифат даражаларини, уларнинг иқтисодий нафлилик ҳолати ва даражасини миқдорий ўлчаш йўли билан аниқлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Фаолиятни юритиш ва бошқаришда мавжуд кўрсаткичлардан фойдалана олиш хусусияти ва эҳтиежларнинг қондирилиши кўлами бўйича корхоналар даромадларини қуйидаги иқтисодий нафлилик ҳолатига қараб ажратамиз:
· иқтисодий ночор фаолият;
· корхона эгасининг манфаати даражасидаги нафлилик, яъни иқтисодий етук фаолият;
· корхона эгаси ва елланма ишчилар манфаати даражасидаги нафлилик, яъни иқтисодий ривожланган фаолият;
· ижтимоий нафлилик, яъни истиқболли фаолият;
· қўшилмаган нафлилик, яъни ноқонуний тадбиркорлик йўли билан олиб борилган фаолият.
Ҳар бир эришилган даражанинг ўзига хос бўлган таснифлари мавжуд бўлиб, улар кичик бизнес фаоллигини оширишда таҳлилий-меъерий кўрсаткичлар орқали фаолиятнинг мезони сифатида баҳолаш имконини беради.
Тадбиркорлик фаоллигини ошириш объектив зарурат эканлигини иккита талаб: биринчидан,
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ижтимоий бойлик ва турмуш даражаси, маълумот ва маданий савия ўсиши натижасида инсонларнинг эҳтиежи доим кенгайиб бориши бўлса, иккинчидан, техника-технологиянинг ривожланиш жараенида меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, маҳсулот сифатининг юқори бўлишини фақат инсонлар учун тегишли шарт-шароит яратилгандагина таъминлаш мумкинлиги тақозо этади.
Бозор иқтисодиети шароитида инсон ишлаб чиқаришнинг асосий омилига айланиб, тадбиркор шаклида мулк эгасига айланади. Биз, шу сабабдан, тадбиркорликнинг фаоллашувига таъсир этадиган инсон омилини иқтисодий нуқтаи–назардан ўрганиб чиқишни тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. Бозор иқтисодиети шароитида ишлаб чиқаришнинг инсоний омили сифатидаги тадбиркорлик қобилиятининг шаклланиши ва уни ишчи кучидан ажралиб айирбошлаш предметига айланади. Инсонни иқтисодий субъект тарзидаги қиефаси тўртта даражада шаклланади: ишчи кучи сифатида, аниқ меҳнат субъекти сифатида, тадбиркор сифатида, менежер сифатидаги инсон қиефасида.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, кичик бизнеснинг самарали ривожланишига эришиш учун зарур тадбиркорлик фаоллиги таъминланишининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш зарур. Фикримизча, тадбиркорликнинг ривожланишига таъсир қилувчи бешта омил мавжуд, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш, давлат назорати, банклар, солиқлар, экспорт–импорт. Ушбу жараенларнинг мукаммал равишда амал қилиши тадбиркорликни ривожлантиради ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш имконини беради. Бозор иқтисодиети шароитида бозор иқтисодиети институтлари фаолиятларининг қанчалик такомиллашиб бориши тадбиркорлик фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва қаршиликларнинг камайишига хизмат қилади. Бундай институтларнинг фаолиятлари тадбиркорлик фаоллигини ошириш имконини берадиган механизм бўлиб ҳаракатга келади. Бизнеснинг муваффақияти устун даражада, юксак профессионал даражадаги мустақил аудитни, суғуртанинг замонавий шаклларини ривожлантиришга боғлиқ.