Корхона тадбиркорлик фаоллиги кўрсаткичлари тизими

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаоллиги ўзига хос омиллар таъсирида содир бўлади. Ваҳоланки, барча соҳаларда ишлаб чиқариш фаоллиги тенглашса ижобий натижаларга эришилади. «Бу борадаги бизнинг доимий вазифамиз-мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ўрни ва роли изчил ўсишини таъминлаш, 2007 йилда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 45% га, 2010 йилда эса 50-52 % га етказишдан иборат».[11]

Бизнинг инерцион-даврийлик ҳисобларимизга кўра, 2015 йилга бориб республика бўйича кичик бизнеснинг ЯИМ ҳажмидаги улушини 61,1% га етказиш учун кичик тадбиркорлик субъектлари йиллик маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўсиши 2,5% дан кам бўлмаган даражаси таъминласа, ушбу кўрсаткичга эришиш мумкин. Мамлакатимизда 2000-2007 йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили ЯИМнинг бир йилдаги ўсиши 1,8% га тўғри келганини кўрсатди.

Республикамиздаги корхоналарнинг ЯИМдаги улушини ошириш учун тайер маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш борасидаги ривожланган мамлакатлар илғор тажрибасидан мамлакатимизнинг миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Масалан, Италия иқтисодиетининг турли соҳаларида фаолият юритаетган кичик бизнес корхоналарини технологик жиҳатдан бирлаштиришнинг ташкилий шакли[12] «констелляция»[13]нинг аҳамияти алоҳида эътироф этилади. Бунда бир-бирига боғлиқ бўлган мураккаб, тайер маҳсулотни ишлаб чиқаришда чекланган миқдордаги кичик корхоналар ўзаро бирлашиб фаолият юритади. Бундай ташкилий шаклда бирлашган кичик корхоналардан бири маҳсулот тайерлаш жараенини бажарса, бошқалари технологик жараен учун масъул бўладилар, баъзилари эса, савдо билан шуғулланадилар. Натижада, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш муаммоси ҳал бўлади, ишлаб чиқариш кўлами ҳам кенгаяди. Бундай жараенда етакчиликни констелляцияда охирги босқичдаги ишларни бажарадиган корхона амалга оширади.

Мамлакатимиз иқтисодиетини яқин келажакдаги ривожланиши асосан кичик бизнес субъектларининг фаол ривожланиши эвазига рўй беради. Бу эса, улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорининг ўсиш динамикасини таъминлайди. Мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва тақсимотнинг миқдорий жиҳатдан еритилишида эконометрик усулнинг қўлланилиши кўрсаткичлар ўртасида ўзаро боғлиқлик қонунияти мавжудлигини аниқлашга имкон беради.

Эконометрик регрессия тенгламаларининг эгилувчанлиги экзоген ўзгарувчиларининг турли комбинациялари орасидан чегаравий башорат қийматлари чекланмайдиган ва натижалар яхши иқтисодий талқинини берадиган турини танлаб олиш имконини беради. Шу боис, ушбу тадбиркорликнинг ривожланиш дастурлари ва прогнозининг ишлаб чиқилиши, ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш имконини беради (3-жадвал). Эконометрик таҳлил натижалари орқали республикада кичик бизнес ривожланишининг истиқбол кўрсаткичлари аниқланди.

Фаолият кўрсатаетган кичик бизнес субъектлари сони яратилаетган янги иш ўринларининг ўзгариши республика аҳолиси сони ва кичик бизнесда банд бўлган аҳолининг моддий манфаатдорлиги ўртача маош кўрсаткичига боғлиқ. Бундай моддий манфаатдорлик республика ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини ўсиб боришига таъсир кўрсатади. Бунда, тақсимот муносабатларини такомиллаштириш, кичик бизнесда банд бўлган аҳолининг даромадларини ўстириш ва уларнинг рағбатлантирувчанлик ролини ошириш мутаносибликни таъминлайди.

2

-жадвал

Республикада кичик бизнес ривожланишининг истиқбол кўрсаткичлари

[14]

Кўрсаткич номи

1997 й.

2007 й.

2010 й.

2015 й.

1.

Республика аҳолиси, минг киши*

23137,9

26800,6

27899,5

29763,8

2.

КБ субъектлари сони: **

101497

351986

432929

552408

3.

КБ субъектларининг ЯИМдаги улуши, фоизда: ***

27,9

45,7

51,9

59,1

4.

Янги иш ўринлари сони: ****

217600

513770

724495

1141930

Перейти на страницу: 1 2 3 4 5