Корхона тадбиркорлик фаоллиги кўрсаткичлари тизими
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий кўрсаткичлари жаҳон мамлакатлари даражасига яқинлашиб бораетганлиги ушбу соҳага жиддий эътибор ва фаолият кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигидан далолат беради (2-жадвал). Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги, кичик бизнесни ривожлантириш орқали аҳоли бандлик даражасини ошириш муаммоси ҳал этиб борилмоқда. Тадбиркорлик ривожланиши жараенида жамият аъзоларининг даромадлари оширилиши учун моддий асос яратилди. Масалан, 2000 йилда кичик бизнес томонидан 302000 янги иш ўринлари яратилган бўлса, 2007 йилда ушбу кўраткич 513700 тани ташкил этди. Республикамизда яратилаетган янги иш ўринларининг 90 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишловчиларнинг умумий бандликдаги улушини ривожланган мамлакатлар кўрсаткичларига таққосласак, умумий бандликдаги улуши Францияда 56,6%, Буюк Британияда 55,0%, АҚШда 50,1%, Канадада 47,1%, Ҳиндистонда 45,0% каби ривожланган мамлакатлари[9] даражасидан ҳам юқорироқ яъни, 72,3% га эришилгани кичик бизнеснинг Ўзбекистон иқтисодиетидаги ўрни юқори эканлигини кўрсатмоқда.
1
-жадвал
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес корхоналарининг ривожланиш кўрсаткичлари
[10]
№ |
Кўрсаткичлар |
2000 й. |
2005 й. |
2007 й. |
2007 йилда 2000 йилга нисбатан, %да | ||
1 |
Рўйхатга олинган КБ корхоналари сони (минг бирликда) |
142,9 |
308,7 |
422,3 |
295,5 | ||
2 |
КБ соҳасида банд бўлганлар сони (минг киши ҳисобида) |
4462,7 |
6679,0 |
7762,18 |
173,9 | ||
3 |
КБ соҳасида банд бўлганларнинг умумий бандлар сонидаги улуши, (фоизда) |
50,0 |
65,5 |
72,3 |
- | ||
4 |
КБ бизнес корхоналарини ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги солиштирма салмоғи, (фоизда) |
31,0 |
38,2 |
45,7 |
- | ||
5 |
КБда янгидан яратилган иш ўринлари сони, (минг бирликда) |
302,0 |
434,2 |
513,7 |
130,0 | ||
6 |
Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган КБ субъектлари |
7,0 |
10,3 |
16,2 |
231,4 | ||
7 |
КБ субъектларининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши, (фоизда) |
12 |
6,0 |
14,8 |
- | ||
Кичик бизнес субъектларини ривожлантиришдан кўзланган мақсад унинг ЯИМдаги ҳажмини ошириш баробарида аҳоли фаровонлигини таъминлашдан иборатдир. Мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг ЯИМ даги улуши тараққий этган давлатларнинг кўрсаткичларидан 45,7% паст эканлигини кўрсатмоқда.