Узбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг замонавий ахволи
2–расмдан кўриниб турибдики, ҳар бир кўрсаткичнинг ўзи қатор ташқи ва ички омиллар таъсирида мунтазам равишда ўзгариб туради. Ушбу ўзгаришларнинг ижобийлиги еки салбийлигини уларнинг кичик бизнес тадбиркорлик фаоллигига таъсир доирасини баҳолаш учун маълум мезонлар ишлаб чиқишни тақозо этади. Ушбу ендашув кичик корхоналарнинг самарадорлигини ошириш ва бозор иқтисодиети шароитида хўжалик юритиш кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий нуфузини оширишга қаратилган маркетинг тадбирларини олиб бориш орқали корхона фаолияти нуфузи тўғрисида аниқ маълумот олиш имкониятини беради.