Узбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг замонавий ахволи
Бизнинг фикримизча, тадбиркорлик маълум бир давлат еки минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сиесати йўналишларига ҳам боғлиқдир. Ушбу хусусиятлар Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиетига босқичма-босқич ўтиш даврида қуйидагиларда ўз аксини топмоқда: б
иринчидан,
иқтисодиетда мулкчиликнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес, деҳқон, фермер хўжаликлари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари каби шаклларининг устувор ривожланиши тақозо этилаетган бўлса, и
ккинчидан, тадбиркорликнинг хўжалик юритиш нуқтаи-назаридан бозорни тадқиқ қилиш ва фаолиятини оқилона юритиш ва бошқариш масалалари долзарб эканлиги намоен бўлмоқда.
Халқнинг турмуш фаровонлигини оширишда маҳаллий ва ички бозорни истеъмол товарлари билан таъминлашнинг, аҳолига турли-туман хизматлар кўрсатишни ташкил этишда кичик бизнес фаолиятининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Тадбиркорлик қанча ривожланса, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳам шунчалик ривожланади. Шунинг учун ҳам XXI асрда тадбиркорлик субъектларининг фақат сон жиҳатидан ўсишига эмас, балки, сифат жиҳатидан ортишига эътибор қаратиш лозим.
Юқоридаги сабабларга кўра услубий жиҳатдан тадбиркорлик фаолиятининг ислоҳотлар жараенида фаоллашувини тадқиқ этишни «фаолият ва фаоллик», «ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилияти», «меҳнат унумдорлиги ва тадбиркорлик фаоллиги» тушунчаларини таҳлил этишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Улар моҳиятан бир-бирини тўлдиради ва яхлит механизм бўлиб ҳаракатга келади.
Ушбу иқтисодий тушунчалар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш босқичида моҳияти жиҳатидан алоҳида хусусиятга эга эканлиги ва тадбиркорлик фаоллиги янги атама сифатида реал воқеликда намоен бўлаетганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик фаолиятида ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилияти омилларининг салоҳияти, тафаккур тарзи ва улуши мустақил намоен бўлади. Корхонанинг тадбиркорлик фаоллиги ташқаридан жалб қилинадиган пул тушумлари ва даромадларга нисбатан самаралироқ бўлишини тақозо этади. Тадбиркорлик фаолиятининг ижобий самараси шу соҳада банд бўлган аҳолининг даромадлари миқдори ва турмуш тарзига жиддий таъсир кўрсатадиган омилдир. Бозор иқтисодиетида ишчи кучининг қиймати юқори унумдорлик билан фойдаланадиган иш жойига кўчириш имконини берадиган «кўринмас қўлга» айланади.
Фикримизча, тадбиркорлик фаоллиги муайян мақсадга йўналтирилган ҳаракат бўлиб, объектив ва субъектив омиллар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Ишчи кучининг қўнимлилиги корхонанинг тадбиркорлик фаоллиги даражасига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш тузилмасини бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда ўзгартириш бозор иқтисодиетининг асосий шартларидан биридир.
Меҳнат фаолиятининг моҳияти ва тадбиркорлик фаолиятини тадқиқ этишда уларнинг умумийлик томонларига ва улар орасидаги тафовутни ажратиш лозим. Бизнинг фикримизча, тадбиркорлик қобилияти ва тадбиркорлик фаоллиги тушунчаларининг умумийлиги шундаки, «қобилият» ва фаоллик тадбиркорлик фаолиятида бир-бири билан уйғунлашади. Биринчидан, тадбиркорлик билан қобилиятга эга инсон шуғулланади, иккинчидан, таваккал фаолият бошлаган тадбиркор мавжуд имкониятдан самарали фойдалансагина ижобий натижага эришади. Юқоридаги икки тушунча ўртасидаги фарқнинг асосини ишлаб чиқариш жараенида қўлланаетган меҳнат ресурсларининг икки ҳолати: биринчидан, ишлаб чиқариш жараенида қўлланадиган инсоний ресурслар; иккинчидан, ишлаб чиқариш жараенида истеъмол қилинадиган инсоний ресурслар ташкил этади.
Қўлланадиган инсоний ресурсларни ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилияти ташкил этса, истеъмол қилинадиган инсоний омилни эса меҳнат ва тадбиркорлик ташкил этади. Ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилиятини ишлаб чиқариш учун қўллашда яроқлилиги билан, меҳнат ва тадбиркорлик эса ишлаб чиқариш жараенида янги истеъмол қиймати яратиши билан тавсифланади. Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараенида меҳнат унумдорлиги ҳисобидан тадбиркорлик фаоллигига эришилади. Ресурсларнинг самарадорлиги корхона даражасида намоен бўлади.