Узбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг замонавий ахволи

Бизнинг фикримизча, ишлаб чиқариш жараенида инсоний омиллар самарадорлиги уч босқичда шаклланган пирамидани ҳосил қилади.

Ўз-ўзидан меҳнат фаолияти ва тадбиркорлик фаолияти тушунчаларининг фарқи яққол намоен бўлади. Ушбу категорияларнинг тафовут жиҳатлари уларнинг иқтисодий негизидадир. Биринчидан, ишчи кучини истеъмол қилиш меҳнат ҳисобланса, тадбиркорлик қобилиятини истеъмол қилиш - тадбиркорликдир.Иккинчидан, меҳнат барча мулк шаклига, шу жумладан, давлат мулкига дахлдор бўлса, тадбиркорлик хусусий ва акциядорлик асосида шаклланган мулк турлари негизида эркин ривожланади. Учинчидан, меҳнатдаги эркинлик фақат инсоннинг ўзига нисбатан, тадбиркорликда эса инсонга ва фаолиятга нисбатан қўлланилади.

Инсонларга қонун доирасида берилган иқтисодий фаолият эркинлиги ўз самарасини беради.

Бунингнатижасида

оила, жамоа ва давлат бойлиги ортиб боради. Бунинг учун тадбиркорлик фаолияти ва тадбиркорлик фаоллиги тушунчалари бир-бирига мутаносибликда бўлиши керак. Чунки тадбиркорлик фаоллиги фаолиятнинг сифат даражасини белгилайдиган мезондир. Кичик бизнес фаолиятини фаоллаштирмай туриб, ишлаб чиқаришни бозор иқтисодиети талаблари даражасида такомиллаштириб бўлмайди. Баҳоуддин Нақшбанд таълимотидаги «Вақт, замон ҳар нафасдан огоҳ бўлиш, уни назорат этиш»

[7]

гўе бугунги кун тадбиркори учун айтилгандек.

Кичик бизнеснинг ўзига хос бўлган хусусияти шундаки, меҳнат фаолияти давомида ишлаб чиқариш омиллари бир-бири билан узвий боғланиб хўжаликни самарали юритиш ва оқилона бошқаришга қаратилади. Ушбу ҳолатнинг икки жиҳати мавжуд бўлиб, бир томондан самарали тадбиркорлик фаолияти корхонани истиқболли даражага кўтариши, иккинчи ҳолатда эса корхонанинг инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши мумкин.

Фикримизча, тадбиркорлик фаоллиги тадбиркорлик билан шуғулланиш жараенида бозор муҳитининг ўзгарувчанлик хусусиятига мослашиш, мавжуд ақлий, моддий, молиявий, ташкилий имкониятлардан самарали фойдаланишдир. Тадбиркорлик фаоллигининг миқдорий пировард натижаси бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилишидаги эришилган меҳнат унумдорлиги даражаси ва маҳсулотни сотилишидан олинган фойда миқдори ҳамда эришилган самарадорликда намоен бўлади. Иқтисодий адабиетда тадбиркорлик фаоллиги тушунчаси етарли даражада ўрганилмаган бўлиб, мавжуд манбаларда унинг айрим жиҳатлари берилган холос.

Кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаоллиги ушбу фаолиятнинг мақсади ва эришилган натижалари ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Ушбу алоқа кичик бизнес субъектининг режалаштирилган ҳатти-ҳаракатлар билан амалга оширишдаги даражаси орқали изоҳланади. Биринчидан, рақобат муҳитини яхшилаш бўйича аниқ ҳатти-ҳаракатлар режасининг тузилиши, иккинчи томондан, тадбиркорлик фаолияти пировардида ижобий натижаларга эришиш имконини беради. Ягона режа, стратегия, мақсад ва салоҳиятга эга бўлган тадбиркорликда турли хил фаоллик туфайли турлича натижаларга эришилади. Бу эса тадбиркорлик фаоллигида ягона бошланғич шарт-шароитларда турлича натижаларга эга бўлишни изоҳлайди (1-расм)

Кичик бизнеснинг фаол ва нофаол кўрсаткичлари[8]

Кичик бизнес (КБ) фаолиятининг вазифаси фойда олиш, юқори рақобатбардошликни таъминлаш, хўжалик юритишни такомиллаштириш ва кенгайтиришга эриша олишга асосланади. Ривожланаетган бозор шароитларида тадбиркор ўзининг бўлажак фаолиятини танлашда бозор фаолияти ва ундаги ўзгаришлари тажрибаларига амал қилади, акс ҳолда, фаолияти самарасиз якунланади. Бундай ҳолат кичик бизнес фаолиятининг нофаоллиги билан тавсифланади.

Пировард натижада муайян бир тадбиркорлик фаолиятининг бозор тизимидаги мавқеи ва бозордаги фаоллик кўрсаткичларини баҳолаш имконияти туғилади.

Перейти на страницу: 1 2 3 4