Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий хукукий формалари
Замонавий шароитларда тадбиркорликнинг кенг тарқалган шакли акционерлик жамиятлари ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги давлат ва маҳаллий корхоналарни хусусийлаштириш йўли билан яратилади. Акционерлик жамиятида унинг устав фонди муайян миқдордаги акцияларга бўлинган бўлади. унинг иштирокчилар акционерлик жамиятининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, лекин жамият фаолиятини амалга оширишдан келиб чиққан зарарлар учун уларнинг акциялари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Жамиятнинг мажбурияти бўйича акционернинг жавоб бериши ҳақида ҳам қоида назарда тутилади. Бундай қоида акциялар ҳақини батамом тўламаган акционерларга таалуқлидир. Улар ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида жамият мажбурияти бўйича биргаликда жавобгар бўладилар.
Акционерлик жамияти очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. очиқ жамият иштирокчилари ўзларига тегишли акцияларни қолган акционерларнинг розилигисиз бошқа шахсларга беришлари мумкин. бундай жамият ўзи чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақлидир. Ёпиқ жамиятнинг ОАЖдан фарқи, унда акциялар фақат ўзининг таъсисчилари (иштирокчилари) орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланади. Бундай жамият ўзи чиқарган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки уларни сотиб олиш учун чекланмаган шахслар доирасида бошқача тарзда тавсия этишга ҳақли эмас. ЁАЖ акциялари ушбу жамиятнинг бошқа акционерлари сотадиган акцияларни сотиб олишда устивор ҳуқуққа эга.
ФКда шўъба ва қарам корхоналарга қуйидаги тариф берилган. Устав фондига ҳисса қўшишда хўжалик жамиятида иштирок этган жамият шўъба хўжалик жамияти дейилади. Устав фондида иштирок устун мавқега эга бўлган хўжалик асосий хўжалик дейилади. Хўжаликларнинг шўъба ва асосий даражага эга бўлиши улар ўртасида тузилган шартномалар асосида ёки бири иккинчисининг қарорлпарига мувофиқ иш тутишибилан ҳам ифодаланади.
Қарам хўжалик жамиятлари анча бошқа иқтисодий статусга эга. Хўжалик жамиятида қатнашувчи жамиятнинг бири 20 %дан кўпроқ ёки масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондининг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, иккинчи жамият қарам хўжалик жамияти дейилади. Бундай жамият ҳам юридик шахс ҳисобланади.
Тадбиркорлик корхоналарининг ўзига хос ташкилий ҳуқуқий шаклларидан бири ишлаб чиқариш кооперативлари ҳисобланади. Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг ғиштирокчиларнинг мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориши учун аъзолик негизида ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади.
ЎзРда кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг турли хил иқтисодий ва ижтимоий фаолият соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий расмийлаштирилган ширкат (жамоа) мулки шаклига асосланган ўз хохиши билан бирлашуви (кооперативлар)ни ўзида акс эттиради.
Унитар корхоналар тадбиркорлик корхоналари ўртасида алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзи мулк эгаси бўлмасдан унга мулкдор томонидан берилган мулк асосида фаолият юритувчи тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.
Унитар корхонанинг мол-мулки бир бутун бўлиб, бўлинмасдир ва унга қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.