Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий хукукий формалари
Акциядорлик жамияти - хужалик жамияти шаклларидан бири. Акционерлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил килиш Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси кабул килинган "Акционерлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукуларини химоя килиш тугрисида"ги Конун оркали тартибга солинади. Ушбу Конуннинг иккинчи моддасига кура устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдикловчи муайян акйиялар сонига булинган хужалик юритувчм субъект акциядорлик жамияти деб юритилади.
Акциядорлик жамияти (АЖ) очик турда ва ёпик турда булади.Очик турдаги АЖ акциядорлари узларига тегишли акцияларини бошка акциядорларни розилигисиз эркин тасарруф кила оладиган жамиятдир.Чикарилган акцияларга очик обуна утказиш ва уларни эркин сотиш хукукига эга.Таъсисчиларнинг энг кам сони ва акциядорларнинг сони хам чекланмаган.
Ёпик турдаги АЖ - акциялар факат унинг таъсисчилари уртасида белгиланган шахслар доираси ичида таксимланадиган жамият булиб, унинг таъсисчилари камида уч киши, акциядорлар сони эса эллик кишидан ортмаслиги лозим.
Мамлакатимизда бозор иктисодиёти ва муносабатларининг жадал ривожланиши негизида миллий иктисодиётнинг жахон хужалиги билан интеграциялашуви-кушма корхоналар юзага келди ва иктисодиётда мухим урин тутмокда. Кушма корхона мамлакат худудида хорижий инвестор иштирокида барпо этилган корхонадир. Кушма корхонанинг устав фондига хар бир иштирокчининг хиссаси муддати, хажми, тартиби бахоланиши таъсис хужжатларида белгилаб куйилади. Кушма корхоналар Узбекистон худудида тузилиши, унинг филиал ва ваколатхоналари бошка мамлакатларда хам булиши мумкин. Кушма корхоналарни ташкил килиш ва уларнинг фаолияти Узбекистон худудида тузилиш фаолияти Узбекистонда амалдаги конунларга асосланади.
Умуман, хужалик субъектлари тижорат ва нотижорат ташкилотларига булинади. Тижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий максади фойда олишдан иборат. Нотижорат ташкилотлари (диний, турли жамоат, халкаро ташкилотлар) нинг асосий максади эса фойда олиш эмас, балки бегараз ердам курсатиш булиб, фойда олинган такдирда хам корхона аъзолариуртасида таксимланмайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-хукукий шакли турли мулкчилик куринишлари,каитал эгалари макоми, олинган фойда ва зарарларни таксимланиши, хужалик субъектлари иштирокчиларнинг сони, мулкий масъулият ва жавобгарлик, мол-мулк манбалари ва бошкариш билан хам богликдир.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишдаги ҳозирги босқичида масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) кенг тарқалди. Бундай жамият бир ёки бир нечта шахслар томонидан таъсис этилади. Унинг устав капитали таъсисчилар ҳужжатларида аниқланган улуши миқдорига бўлинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг мажбуриятлари бўйича унинг иштирокчилари жавоб бермайдилар. Улар жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгардирлар. Масъулияти чекланган жамиятдан фарқли қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Демак, жамият мажбуриятлари бўйича ҳамма иштирокчилар шериклик (солидар) асосида каррали миқдорда бир текисда қўшимча (субсидиар) жавобгар бўладилар. Бунда иштирокчилардан биронтаси банкрот бўлса, жавобгарлик бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланиши ҳам назарда тутилади.