Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш соҳасидаги баъзи бир мамалакатлар тажрибасининг қисқача баенини келтирамиз.
Юқорида кўрсатиб ўтилган мамлакатларда қўлланиладиган кичик бизнесни қўллаб – қувватлаш механизмлари фақат умумий кўринишда баен қилинган. Ердамнинг айрим йўналишларини аниқроқ ўрганиш ва Ўзбекистон иқтисодиети шароитларида улардан фойдаланиш имкониятларини белгилаш кичик бизнесни ривожлантириш учун шубҳасиз фойда келтирилган бўлар эди.
Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибаларига суянган холда, тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмокда. Бунда 1995 йилнинг 21 декабрда Олий Мажлис томонидан кабул килинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида”ги Узбекистон Республикаси конунини мисол килиб курсатса булади. Эркин ракобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлар уртасида буладиган иктисодий хукукий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу конун мухим ахамият касб этади.
Мазкур конуннинг 2-моддасида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг микеси аник белгилаб берилган. Жумладан, саноат ва курилишда - 50 кишигача, кишлок хужалиги ва ишлаб чикаришнинг бошка сохаларида -25 кишигача, фан ва илмий хизмат курсатишда-10 кишигача, чакана савдода-5 кишигача булган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доирасидаги корхоналар булиб хисобланади.
Хуш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожланган давлатларда кандай эътироф этилади ва унинг мохияти нимадан иборат?
АКШда 500 тагача ходими булган корхона кичик корхона булиб хисобланади. Германия ва бошка Гарбий Европа давлатларида эса, 300 тагача ходими булган корхона кичик корхона хисобланади.
Хорижий мамлакатларда кичик корхоналарнинг иккита тамоман узгача турларга булиш мумкин:
1) хаетни таъминловчи корхоналар;
2) тез усувчи корхоналар.
Одатда кичик корхоналарнинг карийиб 80-90 фоизи ута кичик булиб, улар усиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай корхоналар хаетни таъминловчи корхоналар деб юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга консультацион хизмат курсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дуконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тулик булмаган иш кунига эга булиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар уз уйларидан фойдаланадилар. Хаетни таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш максадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги корхоналар тез усувчи корхоналар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, улранинг максади тезрок кичик бизнес чегарасидан чикиб ривожланишдир. Тез усувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, улар тезкор усиш тенденциясига ва куйилган сармоянинг юкори кайтимлигига хисобланади. Одатда, бундай туркум корхоналарга бир неча киши рахбарлик килади. Тез усувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез якинлаша оладилар ва бунинг натижасини кенг бозорда янги товарлар ва хизматларини киритиш имконига эга буладилар.
Бундай турдаги корхоналарни хар йили АКШда чоп этиладиган “Инк” журналида эълон килишади. 1990 йили 500та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг булди ва 56,8 минг иш жойи хосил килди. 1990 йилда бу руйхатда “Конжентрикс” фирмаси пешкадамлик эгаллаб, унинг асосий фаолияти “Шарлотта” шахрида (шим. Королина штати) электростанцияларни куриш ва таъминлаш булган. Маълум йилларда ушбу руйхатда “Чарлз Шваб” ва “Микрософт” корпорациялари карвонбошилик килганлар. Хозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик уз куллами жихатдан иктисодиетни узлуксизлигини ва баркарорлигини таъминлашда катта урин эгаллайди. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иктисодиетга таъсир кулами бир катор иктисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва жихатларни уз ичига олади. Биз факатгина иктисодий жихатдан мухим булган хусусиятлар хусусида тухталамиз. Булар куйидагилардир: