Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан куллаб кувватлаш. Чет эл тажрибаси.
· банкрот корхонанинг кредиторлик қарзининг таркибини 70 ва ундан ортиқ фоизини банк кредитлари ташкил этса, тижорат банклари балансига бериш;
· аукцион савдолари орқали тижорат банкларига сотиш(энг кўп нархни таклиф қилган ва тегишли мажбуриятни ўз зиммасига олган);
· танлов савдолари орқали - тижорат банкларига “0” қийматга инвестицион мажбурият шарти билан сотиш.
Умуман ривожланган давлатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий соғломлаштириш соҳасида катта тажрибалар тўпланган. Бунда қуйидагиларга таянилади:
· кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус қонунларга;
· кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг Давлат дастурларига;
· молиявий ёрдам йўналишларига(масалан, Италия кичик фирмаларнинг илмий –тадқиқот ва конструкторлик ишлари учун маълум миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилади);
· кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кафолатли ва имтиёзли кредитловчи фирмаларга(масалан, Анлияда тадбиркорликни молиялаштирувчи махсус фирмалар мавжуд бўлиб, бунда улар давлат қарзларининг 70 фоизини кафолатлайди);
· кичик бизнес субъектлари фаолиятини имтиёзли кредитлашга, уларга солиқ юкини енгиллаштиришга(масалан, Францияда ҳар йили 100 мингта корхона солиқдан тўлиқ ва қисман озод қилинади).
Мамлакатимизда ҳам бу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида турли хил имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлаб ўтиш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010–сонли “Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўғрисидаги тартибни тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармойиши билан иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий қобилиятини тиклаш бўйича банкрот корхоналар негизида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларни қўшимча қиймат солиғидан, уч йил давомида фойда солиғидан, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи ва ер солиқлари тўлашдан, бошқарув компанияларига берилганида фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан икки йил давомида озод қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятида кузатилаетган кўплаб қийинчиликлар ва камчиликлар кичик бизнесни барпо этиш ва ривожлантиришни жиддий қўллаб – қувватлаш зарурлигини тасдиқлайди. Бу аввало, тадбиркорлик фаолиятининг ўзи билан боғлиқ бўлган, кичик бизнесни ташкил қилишнинг моҳиятидан келиб чиқадиган қийинчиликлардир. Кўпгина кичик корхоналарда тадбиркорларнинг ўзлари таъминот, савдо, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, иқтисод, бухгалтерия ва шу каби барча бошқарув функциялари билан якка тартибда шуғулланадилар. Табиийки, бир кишига бу мураккаб функцияларнинг барчасини профессионал даражада бажариш кийинлик қилади. Шунинг учун хўжалик жараенларида қабул қилинаетган қарорлар ҳар доим ҳам самарали бўлавермайди, бу эса кичик корхоналарнинг банкрот бўлишига олиб келаетган асосий сабаблардан биридир.
Тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли тинимсиз равишда меъерланмаган машаққатли меҳнат, улкан масъулият, хатарларнинг катталиги ва даромадларнинг мунтазам эмаслиги каби шахсий муаммолар вужудга келиб туради.
Шунингдек, ишбилармонларга жиноятчилик (мафия, рекэт ва ҳоказолар)нинг таъсирини ҳам эътибордан четда қолдирилмаслик керак. Бундан ташқари, маъмурий амалдорлар, мансабдор шахсларнинг бюрократлиги ва бошқа салбий ҳолатлар ҳали ҳам мавжудлигини эсдан чиқариб бўлмайди. Мисол тарақасида солиқ хизматларининг нотўғри ҳаракатларини келтириш мумкин. Бир хато учун икки марталаб жарима солиш, жарима санкцияларининг ҳаддан ташқари юқорилиги, етарлича таҳлил ва текширишларсиз жарима солиш; тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш учун керакли шарт шароитларнинг йўқлиги, солиқ амалдорлари жавобгарлигининг аниқ белгилаб қўйилмаганлиги ва ҳоказолар.
Белгиланган тартибга кўра фирма хом-аше материаллар сотиб олиш учун айланмадаги нақд пулларнинг фақат 5 фоизидан фойдаланиши мумкин. Бу маблағлар вужудга келаетган хўжалик масалаларини ҳал қилиш учун етарли эмас.
Буларнинг барчаси кичик корхоналарни ташкил қилинган пайтдан барқарор фаолият босқичига қадар қўллаб – қувватлаб бориш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Хўш, тадбиркорлар ердамни кимдан кутиши керак? Аввало дўстлар ва танишлардан (пул топиш йўлларидан бири). Эски алоқаларга мурожаат қилиш мумкин. Яна тадбиркорларнинг турли бирлашмалари иттифоқ ва уюшмалар бор. Аммо энг асосий ердам фақат давлат томонидан бўлади.